Линклар

logo-print

Венгрия элчиси Ўзбекистон ТИВда қабул қилинди


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида қароргоҳи Москвада жойлашган Венгрия Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Иштван Ийдярто билан учрашув бўлиб ўтди.

7 июн кунги учрашувда қайтадан элчи этиб тайинланган Ийдярто президент Ислом Каримов номига ёзилган ишонч ёрлигини топширди.

ТИВ хабарига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон-Венгрия ўртасидаги алоқалар, минтақавий ва халқаро мавзудаги масалалар бўйича фикр алмашилган.

Венгриянинг 2011 йил биринчи ярмида Европа Иттифоқига раислиги доирасида 7 апрел куни Тошкентда Европа Иттифоқи расмийлари ва Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари ўртасида учрашув бўлиб ўтган эди.
XS
SM
MD
LG