Линклар

logo-print

Тунисда сайлов 23 октябрга қолдирилди


Тунис Бош вазири Бежи Каид Эссебси.

Тунис Бош вазири Бежи Каид Эссебси.

Тунис Бош вазири Бежи Каид Эссебси мамлакатда ҳокимият алмашинувидан кейин 24 июлга белгиланган илк сайлов октябр ойига қолдирилганини маълум қилди.

Маҳаллий ҳокимиятлар учун сайловлардан кейин янги конституциянинг қабул қилиниши ва унга мувофиқ парламент ва президентлик сайловларининг ўтказилиши кутилаётган эди.

Ўтган ой Туниснинг Марказий сайлов комиссияси сиёсий партияларга кўпроқ вақт бериш учун сайловни октябр ойига қолдиришни таклиф қилган эди.

Бош вазир вазифасини вақтинча бажараётган Бежи Каид Эссебси илк сайлов 23 октябр куни ўтказилишини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG