Линклар

Эрон уранни тўйинтиршни 20 фоизга етказади


Эроннинг Атом энергияси агентлиги раҳбари Ф.Даваний

Эроннинг Атом энергияси агентлиги раҳбари Ф.Даваний

Эроннинг Атом энергияси агентлиги раҳбари мамлакатда тўйинтирилган уран ишлаб чиқариш уч баробарга кўпайтирилишини маълум қилди.

Фаридун Аббосий Даванийга асосланиб, давлатга қарашли IRIB телеканалининг хабар қилишича, уранни 20 фоизгача тўйинтириш ишлари жорий йилда Натанз объектидан Эрон марказидаги Фордов (Fordow) участкасига кўчирилишини хабар қилди.

Даванийга кўра, ускуналарни кўчириш ишлари БМТнинг Халқаро атом энергияси агентлиги “назорати”да амалга ошади.

2009 йилда Фордов участкаси қурилаётгани маълум бўлганидан кейин халқаро ҳамжамият томонидан Эронга нисбатан жорий қилинган санкциялар кучайтирилган эди.

Эрон янги ядровий объект ёз фаслида фойдаланишга топширилиши ҳақида БМТ агентлигини олдиндан огоҳлантирган.
XS
SM
MD
LG