Линклар

Россия Президенти Дмитрий Медведев 14 июн куни ишчи ташрифи билан Ўзбекистога келади.

Россия президенти Қозоғистон пойтахти Остонада 15 июн куни бошланадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари саммитига кетаётиб, Тошкентда тўхтайди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидаги манбага асосланиб, “Независимая Газета” нашрининг хабар қилишича, Каримов ва Медведев учрашувидан сўнг икки томон ўртасида турли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG