Линклар

АҚШнинг пилотсиз учқичи Покистоннинг Афғонистон чегарасига яқин минтақасини бомбардимон қилгани оқибатида жанггари экани тахмин қилинган 16 киши нобуд бўлди.

Покистон расмийларига кўра, ҳужум Шимолий Вазиристон вилоятининг Шавал минтақасида амалга оширилган.

Ҳужум пайтида ўлган одамлар шахси ҳозирча аниқ эмас.

АҚШ кейиги ойларда Покистоннинг қабилалар яшайдиган минтақаларини тез-тез бомбардимон қилмоқда.

Душанба куни Жанубий Вазиристон вилоятида амалга оширилган ҳужумлар натижасида йигирмага яқин одам ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG