Линклар

Абхазияда президентлик сайлови куни эълон қилинди


Грузиянинг айирмачи Абхазия ўлкасида президентлик сайлови август ойида ўтказилади.

Расмий Apsnypress ахборот агентлиги хабарига кўра, Абхазия парламенти аъзолари президентлик сайловини, Россия уч йил аввал Абхазия мустақиллигини тан олган кун - 26 августда ўтказишга қарор қилган.

Абхазия Республикаси собиқ президенти Сергей Багапш жарроҳлик амалиётидан кейин 29 май куни Москвадаги касалхоналардан бирида 62 ёшида оламдан ўтган эди.
XS
SM
MD
LG