Линклар

Расмуссен: НАТО Ливияга пиёда қўшинларни киритмайди


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен.

НАТО раҳбарияти альянс кучлари Ливияда “қанча вақт қолиши лозим бўлса, шунча муддат қолиши” ва Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийга қарши олиб борилаётган кампания охирига етказилишини маълум қилди.

НАТОга аъзо 28 давлат Мудофаа вазирларининг Брюсселда бошланган икки кунлик учрашувида эълон қилинган баёнотда Қаддафий "истеъфога кетиши шартлиги" билдирилган.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен можаро тугаганидан кейин мамлакатда тартиб ўрнатиш учун НАТОнинг пиёда қўшинлари Ливияга ташланмаслигини баён қилди.

- Биз Қаддафий ҳокимиятдан кетганидан кейин ёки можаро тугаганидан сўнг НАТО Ливияда етакчилик ролини ўйнашини режаламаганмиз. Аксинча, етакчилик ролини БМТ қабул қилиб олишини кутяпмиз,- деди НАТО Бош котиби.

Андерс Фог Расмуссен НАТО давлатларини Ливия халқини ҳимоя қилиш йўлидаги ҳарбий амалиётларга ҳисса қўшишга чақирди.
XS
SM
MD
LG