Линклар

БМТ Сурия режимига қарши резолюция тайëрламоқда


БМТ Хавфсизлик кенгаши Сурия расмийларидан репрессияни тўхтатиб, мухолифат билан мулоқот қилишга чорловчи резолюция лойиҳасини кўриб чиқади.

Британия¸ Франция¸ Германия ва Португалия тарафидан тамсил қилинган резолюция лойиҳасини чоршанба куни АҚШ маъқуллади.

БМТдаги Россия ва Хитой вакиллари эса Сурия ҳукуматини қораловчи резолюцияга қарши эканини билдиришди.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра,
Сурияда март ойида ҳукуматга қарши намойишлар бошланганидан бери бу мамлакатда 1200 киши ҳалок бўлган, камида 10 минг киши ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG