Линклар

ЕИ Бан Ки Мун номзодини маъқуллади


Европа Иттифоқи чоршанба куни БМТ котиби Бан Ки Муннинг яна бир муддат лавозимда қолишини маъқуллади.

Европа Иттифоқининг ташқи сиëсат бўйича масъули Кетрин Эштон тақдим қилган махсус баëнотида Бан Ки Муннинг яна беш йил БМТга котиб бўлиш истиқболи олқишланди.

Бундан олдин Бан Ки Мун номзодини АҚШ¸ Британия¸ Хитой ва Франция қўллаб-қувватлаган эди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши доимий аъзоларидан фақат Россия Бан Ки Мун номзоди борасида ҳали ўз нуқтаи назарини билдирмади.
XS
SM
MD
LG