Линклар

logo-print

Қаддафийсиз Ливия келажаги Абу Дабида муҳокама қилинади


Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу Дабида бугун Ливия бўйича ишчи гуруҳ учрашади.

Учрашувда АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Франция¸ Британия¸ Қатар, Қувайт ҳамда Иордания вакиллари иштирок қилади.

Йиғилишда асосан Муаммар Қаддафийсиз Ливиянинг келажаги муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Учрашувда Ливия исëнчиларининг ўтиш даври миллий кенгашини молиялаштириш масаласи ҳам кўрилади.

Жорий ҳафтада НАТО Ливияни бомбалашни жадаллаштирди.

Чоршанба кечқурун Триполида ҳарбий объект сифатида кўрилган нишонлар бомбаланди.

Ғарб назарида ҳарбий аралашув Қаддафийнинг қудратини заифлаштиради.

Давлат телевидениеси орқали қилган аудиомурожаатида Муаммар Қаддафий НАТО ва исёнчиларни қоралаб, ҳокимиятни топширмаслигини айтди.
XS
SM
MD
LG