Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:36

Қирғиз расмийлари ажнабий мерганларга оид хабарларни рад этди


Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларга кўра, ўтган йилнинг апрел ва июн ойидаги воқеалардан кейин аҳоли қўлида 667 дона ўқотар қурол қолмоқда.
Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларга кўра, ўтган йилнинг апрел ва июн ойидаги воқеалардан кейин аҳоли қўлида 667 дона ўқотар қурол қолмоқда.

Июн воқеалари чоғида чет эллик снайперлар ва ёлланма қотиллар иштирок этгани тўғрисидаги хабарлар тасдиқланмади.


Бундай баёнотни Қирғизистон ички ишлар вазирининг биринчи муовини Бақитбек Алимбеков 9 июн куни Ўш шаҳрида ўтказилган матбуот анжумани чоғида берди.

Алимбековга кўра, ўтган йил июн ойида Қирғизистон жанубида содир бўлган воқеалар чоғида оммавий ахборот воситаларида ажнабий снайперлар иштирок этгани ҳақидаги маълумотлар кўп чиққан, бироқ бундай фактлар аниқланмаган.

- Қурол қўллаган шахслар бўлган, улар бугунги кунда жавобгарликка тортилмоқда, - деди Бақитбек Алимбеков.

Июн воқеалари чоғида 3 нафар хорижлик ушлангани ва улар Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига топширилгани ҳақидаги саволга жавоб берган ички ишлар вазири ўринбосари Қурсан Асанов аслида бир нафар чет эллик ушлангани, бироқ унинг ёнида қурол бўлмаганини билдирди.

- У Миллий хавфсизлик қўмитасига топширилганди, бироқ кейинги маълумотларга кўра у ҳақдаги гумонлар тасдиқланмаган ва у қўйиб юборилган, - деди Қурсан Асанов.

Аснода, “Қилим шами” жамоатчилик ташкилоти раҳбари Азиза Абдирасуловага кўра, ўтган йил июнида содир бўлган қонли воқеалар чоғида 282 та ўқотар қурол эгаллаб олинган.

- Қуролларнинг асосий қисми Ўш ва Жалолободдаги Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара заставаларида эгаллаб олинган. Жумладан, Мудофаа вазирлигининг Ўш шаҳридаги ҳарбий қисмларида икки БТР эгаллаб олинган, - дер экан ҳуқуқ фаоли Азиза Абдирасулова яна 43 минг комплект ўқ-дори ва 224 та ҳарбий аслаҳа эгаллаб олинганини, бу қуроллардан 2010 йил 1 сентябригача 136 донаси қайтарилганини ҳам қўшимча қилди.

“Қилим шами” раҳбарининг маълум қилишича, Жалолобод вилоятида жойлашган 2024 ва 2021-ҳарбий қисмларда фуқароларга тилхат асосида қурол тарқатилган, 2010 йилнинг 13 июн куни Мойлисув шаҳрида ҳам Ички ишлар вазирлиги вакиллари томонидан қурол тарқатиш ҳодисаси қайд этилган.

Ўз навбатида, Қирғизистон мудофаа вазирининг муовини Таалайбек Ўмуралиев қурол эгаллаб олинишига йўл қўйган ҳамда қурол тарқатилишини жим туриш билан рағбатлантирган барча айбдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилишини қайд этди.
XS
SM
MD
LG