Линклар

logo-print
Юзлаб сурияликлар ҳукумат кучларининг эхтимолий таъқибларидан қочиб мамлакат шимолида Туркия чегарасини кесиб ўтмоқда.

Қочқинларнинг аксари Суриянинг Жиср ал-Шугур шаҳридан. Ушбу шаҳарда юздан ортиқ хавфсизлик ходими ўлдирилиши ортидан ҳукумат кўпсонли қўшинини у ерга киритмоқда.

Айни пайтда БМТ Хавфсизлик кенгаши бугун Сурия расмийларидан репрессияни тўхтатиб, мухолифат билан мулоқот қилишга чорловчи резолюция лойиҳасини кўриб чиқади.

Британия, Франция, Германия ва Португалия тарафидан тамсил қилинган резолюция лойиҳасини чоршанба куни АҚШ маъқуллаган эди.

БМТдаги Россия ва Хитой вакиллари эса Сурия ҳукуматини қораловчи резолюцияга қарши эканини билдиришди.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, Сурияда март ойида ҳукуматга қарши намойишлар бошланганидан бери бу мамлакатда 1200 киши ҳалок бўлган, камида 10 минг киши ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG