Линклар

logo-print
Россия Европа сабзовот махсулотлари импортига таъқиқ жорий этгани билан боғлиқ можаро ечими бугун Нижний Новгород шаҳрида очилажак ЕИ-Россия саммити бош мавзусига айланиши кутилмоқда.

Волга соҳилидаги икки кунлик саммитда Россия Президенти Дмитрий Медведев, Еврокомиссия Раиси Жозе Мануел Баррозо, Европа Иттифоқи Президенти Херман Ван Ромпей қатнашади.

Германияда Е-coli бактериясининг тарқалиши сабаб Россия ЕИ давлатлардан сабзавот сотиб олишни таъқиқлаган ва мамлакатдаги бозор ва дўконлардан Европада етиштирилган барча турдаги кўкатлар йиғиштириб олинишини билдирган эди.

Европа Иттифоқи расмийлари Москва ҳукуматининг бу қадамини Жаҳон савдо ташкилоти тамоилларига зид чора, деб таърифлаганлар.

Европа Иттифоқида етиштирилган мева ва сабзавотларнинг чорагидан кўпроғи Россияга экспорт қилинади ва бу махсулотлар қиймати йилига уч-тўрт миллиард долларни ташкил этади.

Россияга асосан Германия, Испания, Франция ва Польша сабзавот экспорт қилади. Е-coli бактериясининг тарқалиши оқибатида охирги икки ҳафта ичида Германияда 17 одам ҳалок бўлди, юзлаб одам шифохоналарга ётқизилди.
XS
SM
MD
LG