Линклар

Қозоғистон парламентининг юқори палатаси Афғонистонда НАТО етакчилигида олиб борилаётган аксилтеррор амалиётларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қозоқ ҳарбийларини у ерга юбориш режасига қарши овоз берди.

Ўтган ой Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси – Мажлис ҳукумат таклиф этган бу режани маъқуллаган эди.

Сенат вакиллари бугунги мажлисда Афғонистонга қўшин юбориш режаси парламентнинг ялпи мажлисида қайта кўриб чиқилиши кераклигини билдиришди.

Марказий Осиёнинг бирон давлати шу пайтга қадар Афғонистонга қўшин юбормаган.
XS
SM
MD
LG