Линклар

logo-print

Владивостокда ўзбек ишчилари намойишга чиқди


Владивостокдаги Русский оролида ўзбекистонлик ўнлаб меҳнат мухожирлари ойлик маошлари берилишини талаб қилиб, норозилик тадбири уюштиришмоқда.

Озодлик мухбирига кўра, Узоқ Шарқ федерал университетининг қурилаëтган биноси олдига йиғилган ўзбеклар ойлик олишмаса ҳеч қаерга кетмаслигини билдиришган.

Ўзбек муҳожирлари Осиë Тинч Океани Иқтисодий Ҳамкорлиги саммити ўтадиган биноларни қуришга жалб қилинган.

Саммит 2012 йил сентябр ойида Русский оролида ўтади.

Владивосток полициясига кўра, норозилик тадбирида тартибсизлик қайд қилинмаган, лекин вазият борган сари қалтис тус олмоқда.

Ўзбек ишчиларига ойлик маош беришнинг сўннги муддати бугун ниҳоясига етади.
XS
SM
MD
LG