Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:00

Ўш-Жалолобод қирғини хотирланади


Бундан бир йил олдин Ўш ва Жалолободда юз берган этник тўқнашувлар сабоғига бағишланган хотира маросимлари бугун Қирғизистонда ўтказилади.

Асосий тадбирлар Ўш шаҳрида мамлакат президенти Ўтинбоева ва бошқа маъсуллар иштирокида ўтиши кутилмоқда.

Июн бошидан бери Ўш шаҳрида спиртли ичимликлар сотиш ва кўнгилочар тадбирлар ўтказиш тақиқланган. Шаҳарга қирғиз ҳарбийлари ва зирҳли техника киритилган.

Ўш ва Жалолободда 2010 йилнинг 10-14 июн кунлари ўзбеклар ва қирғизлар ўртасида қонли тўқнашувлар юз берган эди.

Бу тўқнашувлар оқибатида расмий маълумотларга кўра 435 киши ўлган¸ 2000 киши ярадор бўлган.

Зўрланган аëллар¸таҳқирланган болалар ҳақида Халқаро ташкилотлар турли рақамларни келтиришади.

Бундан бир йил олдин Ўш ва Жалолободдаги қирғинни бутун дунëдаги ўзбеклар, ҳусусан АҚШдаги ўзбеклар ҳам изтироб билан кузатишган эди.

-АҚШдаги ўзбеклар йил мобайнида Ўш ва Жалолободга гуманитар ëрдамлар жўнатиб туришди. Аммо уларнинг этник таҳқирларга барҳам беришга ундайдиган сиëсий таъсир механизмига эга эмаслиги ўтган бир йил давомида маълум бўлди¸- дейди америкалик ўзбек Баҳодир Файз
XS
SM
MD
LG