Линклар

logo-print

Кингнинг "Алвасти ови"


Келаси ҳафта АҚШ Конгреси Миллий хавфсизлик қўмитасининг иккинчи йиғилиши Америкадаги мусулмон аҳолисининг радикаллашуви масаласини кўриб чиқади.

Қўмита раиси республикачи Питер Кинг бу йиғилиш 15 июн куни бўлишини билдирди.

Кинг назарида¸ АҚШдаги мусулмонлар етакчилар ëшларни радикаллашувига барҳам бериш учун ўта кам иш қилмоқда ва мусулмон лидерлар ҳуқуқ тартибот органлари билан етарлича ҳамкорлик қилмаяпти.

Миллий ҳавфсизлик қўмитасининг бундан олдинги йиғилиши ҳам айни мавзуга бағишланган ва қўмита раиси Кинг танқидлар тўлқини остида қолган эди.

Кўпчилик журналистлар қўмита ишини навбатдаги "алвасти ови"дан бошқа ҳеч нарса эмас деб баҳолашди.
XS
SM
MD
LG