Линклар

logo-print

Ливия исëнчиларига молиявий ёрдам берилди


Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу Дабида ўтган Ливия халқаро контакт гуруҳи йиғинида Ливия исëнчиларига ëрдам бериш масаласи ижобий ҳал бўлди.

Ливия исëнчиларига бир миллиард уч юз минг доллар миқдорида пул берилади.

Йиғилишда иштирок қилган АҚШ давлат котиби Хиллари Клинтон матбуот анжуманида мана буларни айтди:

-Ливия бўйича Халқаро контакт гуруҳининг бугунги самарали йиғилиши бизнинг коалиция бирдам ва ўз мажбуриятларига содиқ эканини яққол намоëн қилди.

Биз яна бир бор шуни айтамизки¸ Ливиядаги низонинг биргина ечими тинч аҳолига қарши ҳужумни тўхтатишдир. Қаддафий истеъфога кетиши керак. Ливия ҳалқи ўз мамлакатининг келажагини ўзи белгилаши лозим, -деди Хиллари Клинтон.

Йиғилишда Франция¸ Британия ва Араб лигасига аъзо давлат вакиллари иштирок этди.

Австралия ва АҚШ Ливия исëнчиларининг ўтиш даври миллий кенгашини Ливия халқининг “машру вакили” сифатида тан олажакларини эътироф қилишди.
XS
SM
MD
LG