Линклар

Таҳовур Рана 30 йил қамоққа ҳукм қилинади


АҚШдаги суд маслаҳатчилари¸ чикаголик тадбиркор¸ асли покистонлик бўлган Таховур Ранани 2008 йил Мумбайда террор амалиëтларини содир қилган жангариларни молиялаганликда айбдор деб топди.

2008 йил Мумбайдаги портлаш занжири пайтида 160 киши ўлган эди.

Айни пайтда икки кунлик мушоҳададан кейин суд маслаҳатчилари Таҳовур Рана зиммасидан террор амалиëтларини ташкил қилиш борасидаги бошқа жиддий айбловларни соқит қилишди.

Рана бундан аввал Муҳаммад Пайғамбарни ҳажв қилиб карикатуралар чоп қилган Дания газетаси таҳририятига ҳужум уюштиришни режалаганликда айбдор деб топилган эди.

Таҳовур Рана 30 йил қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
XS
SM
MD
LG