Линклар

logo-print

"Союзмултфилм" бугун 75 ëшга кирди.


Энг кекса анимация студияларидан бири ¸"Союзмултфилм" бугун 75 ëшга кирди.

“Қизил чечак”¸ "Маугли", Ну,погоди", "Томдаги Карлсон", "Бремен машшоқлари"¸ “Тумандаги кирпи” каби машхур мултфилмлар айни студия маҳсулотидир.

75 йиллик тўй арафасида бир гуруҳ рус мултфилм усталари Россия ҳукуматига мактуб билан чиқиб, киностудия ва рассомларнинг аянчли аҳволини баëн қилишди.

Мактубда "Союзмултфилм" жамоаси молиявий¸маъмурий ва ҳудудий қарам ҳолга келгани ҳамда мултипликация жанри фалаж қилингани айтилади.

Аниматор рассомлар студия давлат назорати ва қўллаб қувватлашига муҳтож эканини таъкидлашди.

"Союзмултфилм" студияси 1936 йил ташкил қилинган бўлиб, ўзбек мултфилм усталарини ҳам етиштирган даргоҳ ҳисобланади.

Ўзбекистонда суратга олинган “Зумрад ва Қиммат”¸”Ëқимли ëмғир ëғади” мултфилмлари "Союзмултфильм" ëрдамида яратилган.
XS
SM
MD
LG