Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:52

Лавлаги ҳам бодрингнинг кунига тушди


Бодрингдан топилган бактериядан щлганлар сони 29 кишига етди.
Бодрингдан топилган бактериядан щлганлар сони 29 кишига етди.

Ҳолландияда лавлаги ўсимтасидан E.coli бактериясининг янги турини топишди.

Таҳлиллар бу бактериянинг нисбатан ҳавфсиз эканини кўрсатган бўлса-да, Ҳолландия чет элларга экспорт қилинган лавлагиларни қайтариб олишга қарор қилди.

Германия Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра E.coli бактериясидан тарқалган вирусдан ўлганлар сони 29 кишига етди.

Пайшанба куни яна бир киши E.coli қурбони бўлди.

Германия расмийлари дастлаб бактерия ўчоғи Испанияда етиштирилган бодрингда эканини айтишди. Кейинчалик эса, бунга оид бошқа маълумотларни тарқатгани истеъмолчилар орасида саросимага сабаб бўлди ҳамда Испания, Ҳолландия, Германия ва Белгия каби мамлакатлардаги фермер ширкатларининг бодринглари касод бўлди.

Бундан ташқари Россиянинг Европа Иттифоқида етиштирилган мева-сабзавотлар импортига таъқиқ жорий қилгани европалик фермерлар кўрган зарарни янада кўпайтирди.

Европадаги эпидемия май ойида Германиянинг Ҳамбург шаҳрида бошланганидан бери E. coli бактериясининг хавфли формасидан 29 киши нобуд бўлди. Инфекцияни юқтириб олганлар сони 2300 дан ортди. Уни юқтриганларнинг аксари ўтган ойда Ҳамбургда бўлиб қайтгани айтилмоқда.

Германиялик эпидемиологлар инфекциянинг ўчоғи ҳамон ноаниқ қолаётганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG