Линклар

Сурияда минглаб қочқин президент Башар ал-Ассадга қарши намойишлар ҳарбий қаршиликка айланиб кетиши мумкинлигидан қўрққан минглаб қочқин Туркияга ўтмоқда.

Қизил Ярим ой ташкилотининг Туркиядаги бўлими чегара яқинида қочқинлар учун яна битта лагер ташкил қилганини айтди.

Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмет Довут ўғли шу кунга қадар 2 минг 400 қочқин чегарани кесиб ўтганини маълум қилди.

Суриядан келаётган қочқинлар ҳукумат қўшинлари Жиср ал-Шуғур шаҳри теграсини ўраб олгани, шаҳардан 7 километр олисдаги масофага эса 40 танк ва қуролланган ҳарбийларни териб қўйганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG