Линклар

logo-print
Афғонистон президенти Ҳамид Карзай бугун Покистонга борди ва Президент Юсуф Али Зардорий билан музокаралар ўтказди.

Карзай Покистонга икки кунлик сафар билан борган ва унга ҳамроҳлик қилаётган ҳукумат расмийларидан иборат махсус комиссия ҳам Покистон расмийлари билан учрашувлар ўтказмоқда.

Афғонистон президенти матбуот вакили берган маълумотга кўра, икки давлат расмийлари Афғонистонда тезроқ тинчликни қарор топтириш, террорга қарши курашда ҳамкорлик қилиш ва савдо алоқаларини кучайтириш масалаларини муҳокама қилиш ниятидалар.
XS
SM
MD
LG