Линклар

Қозоғистонда 9 июн куни ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан номаълум манзилга олиб кетилган ўзбекистонлик тўрт қочин аёл қўйиб юборилди.

Улар 9 июн куни Ўзбекистонга экстрадиция қилинган 29 ўзбек қочқини ҳимоясини сўраб, Олмаота шаҳар прокуратурасига борган кезда милиция ходимлари томонидан зўрлик билан, куч ва қийноқ қўлланиб автомобилда олиб кетилган эди.

Ўзбекистонга экстрадиция қилинган ўзбек қочқинларидан бирининг рафиқасининг Озодликка айтишича, бу аёллар бир неча соат давомида Олмаота шаҳридаги туманлардан бирининг Ички ишлар бўлимида сақланган ва кейин қўйиб юборилган.

Диний айбловлар билан Ўзбекистон томонидан таъқиб қилинган ва Ўзбекистонга бериб юборилган 29 қочқиннинг Олмаотада қолган аёллари ва фарзандлари эндиликда ўз ҳимояси дунё жамоатчилигидан ёрдам сўрамоқда.
XS
SM
MD
LG