Линклар

Чеченистонда 18 ёшли қизни ўлдирган Россия армиясининг собиқ полковниги Юрий Буданов 10 иню куни Москва шаҳрида отиб кетилди.

Расмий хабарларга кўра, номаълум шахс Будановни бошидан отган ва автомобилда воқеа жойини тарк этган.

Юрий Буданов 18 ёшли чечен қизини бўғиб ўлдирганликда айбланиб, 2000 йилда қўлга олинган ва 2003 йилда 10 йилга озодликдан маҳрум этилган. 2009 йилда эса муддатидан аввал шартли равишда озод қилинган эди.

Озодлик мухбири билан суҳбатда ўлдирилган Элза Кунгаеванинг отаси бу қотиликка ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтди.

- Агар мен бу ишни қилганимда: “Ҳа, буни мен қилдим, мана мениям 10 йилга қаманг”, деб айтган бўлардим. Бу ерда бошқа кимдир ўз разборкасини юритган, деди Юрий Буданов бўғиб ўлдирган 18 ёшли қизнинг отаси Виса Кунгаев.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Чеченистондаги уруш даврида инсон ҳуқуқларини бузганликда айблаган кўплаб Россия ҳарбийлари орасида биргина Юрий Буданов жазога тортилган эди.
XS
SM
MD
LG