Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:43

Суҳбатулло: Менга қуруқ туҳмат қилишди


31 яшар Суҳбатулло Ўктамов ҳеч бир сабабсиз ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан ҳибсга олинди. Воқеанинг қолганини ўзидан тинглаймиз.


Суҳбатулло Ўктамов 9 июн куни эрталаб янги туғилган фарзандига туғилганлик тўғрисида гувоҳнома олиш учун аёли билан бирга ЗАГС бўлимига боради.

Уларнинг навбати яқинлашган пайтда Суҳбатуллога номаълум шахслар қўнғироқ қилади ва у қўлидаги чақалоғини рафиқасига бериб, кўчага чиқиб кетади.

Кўчада Суҳбатуллони фуқаро кийимидаги милиция ходими ва икки йигит машинага тиқиб олиб кетишади.

Суҳбатулло: Менга қуруқ туҳмат қилишди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:32 0:00
Бевосита линк


Воқеадан хабар топган Суҳбатуллонинг яқинлари ва 6-квартал қўмитаси раиси Сайдулло Жалилов унинг қидириб барча расмий идораларга мурожаат қиладилар, лекин ҳеч қаредан унинг дараги чиқмайди.

Орадан тўрт соат ўтгач, Ўш шаҳар уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими вакиллари Суҳбатуллони уйига олиб келишади.

Ўш шаҳар жиноятчиликка қарши кураш бўлими ходими Дамир Давлянов Озодлик мухбири билан учрашиб мазкур ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Унинг айтишича, уларга Суҳбатуллонинг Ўш воқеаларида иштирок этганлигига доир хабар тушган ва у сўроқ учун ҳибсга олинган.

Хабар тасдиқланмагч, Суҳбатулло озод қилинганини айтган Дамир Давлянов унга нисбатан ҳеч қандай қийноқлар қўлланилмаганини ҳам таъкидлади.
XS
SM
MD
LG