Линклар

АҚШ МРБ бошлиғи Покистонга борди


АҚШнинг Марказий разведка бошқармаси бошлиғи Леон Панетта.

АҚШнинг Марказий разведка бошқармаси бошлиғи Леон Панетта.

АҚШнинг Марказий разведка бошқармаси бошлиғи Леон Панетта Исломободда Покистоннинг разведка ва армия раҳбарлари билан музокара ўтказди.

Май ойида АҚШ махсус кучлари амалга оширган рейдда Ал-Қоида лидери Уссама Бин Ладин ўлдирилганидан бери Панетта Покистонга илк бор олиндан эълон қилинмаган ташриф билан борди.

АҚШнинг янги Мудофаа вазири бўлиши кутилаётган Леон Панетта Покистон расмийларини мамлакат ҳудудидаги жанггариларни таъқиб қилишда кўпроқ чоралар кўришга чақирди.
XS
SM
MD
LG