Линклар

logo-print

Оқ Уй Сурия ҳукуматининг зўравонлигини кескин танқид қилди


Суриянинг Тал-Калаҳ шаҳрида 10 июн куни уюштирилган намойиш.

Суриянинг Тал-Калаҳ шаҳрида 10 июн куни уюштирилган намойиш.

Оқ Уй Сурия ҳукуматининг намойишчиларга нисбатан зўравонлик қўллаганини кескин танқид қилиб, бундай ҳаракатлар тўхтатилишига чақирувчи ва уни қораловчи БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясини қўллаб-қувватлади.

БМТнинг мазкур резолюцияси Европа давлатлари таклифига мувофиқ қабул қилинган эди.

Оқ Уйнинг баёноти Сурия кучлари мамлакат шимолидаги шаҳарда намойишчиларни биринчи марта вертолётлардан ўққа тутганидан сўнг эълон қилинди.

Айни пайтда, Сурия телевидениеси яхши қуролланган “террорчи гуруҳлар” Маарат ал-Нумаан шаҳридаги полиция идораларига ўт қўйгани ва хавфсизлик хизмати ходимларини ўлдирганини хабар қилди.

Сурия шимоли-ғарбида яшовчи минглаб аҳоли шу ҳафтада 120 нафар аскар ҳалок бўлгани учун ўч олинишидан қўрқиб Туркия ҳудудига қочиб ўтди.

БМТ Бош котиби Бан Ки Муннинг матбуот вакили Бош котиб ҳафта давомида Сурия Президенти Башар ал-Ассадга қўнғироқ қилганини бироқ ҳар гал у билан сўзлаша олмаганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG