Линклар

Хўстда тезкор кучлар қўмондони ўлдирилди


Афғонистоннинг Хўст вилоятида тезкор кучлар қўмондони полковник Зоҳир худкуш ҳужум пайтида ҳалок бўлди.

Афғонистон полициясига кўра, ҳужум оқибатида яна икки киши қурбон бўлган, йигирмадан зиёд одам яраланган.

Уларнинг аксари тинч аҳоли вакиллари экани айтилмоқда.

Хўст вилоят полицияси бошлиғи муовуни Муҳаммад Ёқуб Мандозайнинг айтишича, полковник Зоҳир кетаётган автомобил база дарвозасидан чиқаётган пайтда уни ташқарида кутиб турган худкуш автомобил яқинида ўзини портларган.
XS
SM
MD
LG