Линклар

Москвада Тоғли Қорабоғ бўйича сўзлашув бўлиб ўтмоқда


Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Э.Маммадиаров (ч) ва Арманистон Ташқи ишлар вазири Э.Налбандян.

Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Э.Маммадиаров (ч) ва Арманистон Ташқи ишлар вазири Э.Налбандян.

Арманистон ва Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлари Москвада Тоғли Қорабоғ хусусида учрашув ўтказмоқда.

Арманистон Ташқи ишлар вазири Эдвард Налбандян ва Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Элмар Маммадиаров ўртасидиги сўзлашувга Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров воситачилик қилмоқда.

Учрашувдан мақсад учта давлат президентларининг шу ой охирида Қозон шаҳрида бўладиган музокараларига тайёргарлик кўришдан иборат.

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Совет Иттифоқи парчаланиши натижасида ажралиб чиққан ва Арманистон қўллаб-қувватлаётган Тоғли Қорабоғни қайта эгаллаш учун урушга кириш истагини билдирган.

Ўтган ой Саккизлик гуруҳига аъзо давлатлар икки томонни яқин фурсатда келишувга эришишга чақирган эди.

Ғарб давлатлари Арманистон ва Озарбайжонни 2007 йилда ишлаб чиқилган лойиҳанинг асосий принципларига риоя қилишга, жумладан, арман кучлари Тоғли Қорабоғ атрофидаги ҳудудлардан босқичма-босқич олиб чиқилиши ва минтақага мустақиллик эмас балки “вақтинчалик мақом” берилишига чақирган.
XS
SM
MD
LG