Линклар

Россия Федерацияси Президенти Дмитрий Медведев Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига кўра 13-14 июн кунлари ишчи ташрифи билан Ўзбекистога боради.

Ташриф давомида Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигини кенгайтириш, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.

10 июн куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев билан учрашув бўлиб ўтди.

Газета.уз нашри хабарига кўра, мулоқот чоғида Россия Федерацияси президентининг ташрифи билан боғлиқ масалалар, шунингдек, халқаро мавзудаги долзарб масалалар муҳокама қилинган.

Россия президенти Қозоғистон пойтахти Остонада 15 июн куни бошланадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари саммитига кетаётиб Тошкентда тўхтайди.
XS
SM
MD
LG