Линклар

Ўзбекистон ва Германия расмийлари музокара ўтказди


Тошкентда Ўзбекистон ва Германия ўртасида молиявий ва техник ҳамкорлик бўйича навбатдаги ҳукуматлараро музокара бўлиб ўтди.

Бу ҳақда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги матбуот хизматига асосланиб Регнум ахборот агентлиги хабар қилди.

Манбага кўра, музокараларда Ўзбекистон ва Германиянинг ташқи иқтисодий фаолият, савдо, инвестиция, банк, иқтисодиёт, соғлиқни сақлаш, туризм, маориф, қишлоқ ва сув хўжалиги, олий технология ва қурилиш соҳалари бўйича вазирлик ва ташкилотлари раҳбарлари иштирок этган.

Музокара чоғида янги қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга тадбиқ этиш, шунингдек, инвестиция, молиявий ва техник ҳамкорлик, тадбиркорлик субъектлари билан бевосита алоқаларни рағбатлантириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.

2010 йилда Ўзбекистон ва Германия ўртасида савдо айланмаси қарийиб 483 миллион АҚШ долларини ташкил қилган.

Ўзбекистонда Германия сармояси иштирокида 114та қўшма корхона ва 49та немис ширкатининг ваколатхоналари фаолият юритмоқда.
XS
SM
MD
LG