Линклар

Сурияда қуролли гуруҳ лидерлари қўлга олинди


Суриянинг Тал Калаҳ шаҳрида 10 июн куни ўтказилган намойиш.

Суриянинг Тал Калаҳ шаҳрида 10 июн куни ўтказилган намойиш.

Сурия расмийлари Туркия чегараси яқинида жойлашган Жиср ал-Шағур шаҳрида йирик қуролли гуруҳ қўлга олинганини маълум қилди.

Ундан олдин Сурия кучлари мамлакат шимолидаги шаҳарда Президент Башар ал-Ассад режимига қарши намойишга чиққан одамларни биринчи марта вертолётлардан ўққа тутгани хабар қилинди.

Жума куни Вашингтон Сурия ҳукуматининг намойишчиларга нисбатан хаддан зиёд зўравонлик қўллаганини кескин танқид қилиб, бундай ҳаракатлар тўхтатилишига чақирувчи ва уни қораловчи БМТ Хавфсизлик кенгаши қабул қилган резолюцияни қўллаб-қувватлади.

Суриядаги воқеаларни кузатаётган Инсон ҳуқуқлари ташкилоти жума кунги зўравонликларда камида 25 киши нобуд бўлганини билдирди.
XS
SM
MD
LG