Линклар

Лондон шаҳрида 2012 йилда бўлиб ўтадиган ХХХ Олимпиада ўйинлари арафасида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Белгиянинг “Суисси Трэвл” ширкати билан ҳамкорлик ҳақида шартнома имзолади.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, бундан буён “Суисси Трэвл” ширкати Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Лондон Олимпиадаси бўйича расмий агенти ҳисобланади.

Бу ширкат Лондондаги меҳмонхоналарга жойлаштириш, ўйинлар пайтида транспорт билан таъминлаш, турли мусобақаларга чипталар олиб бериш, экскурсия ва бошқа хизматлар кўрсатишни ўз ичига олган махсус туристик йўлланмаларни ўзбекистонликларга таклиф қилади.

Агар Лондон Олимпиадаси муваффақиятли ўтса, томонлар Рио де Жанейро шаҳрида 2016 йилда бўладиган кейинги Олимпиада ўйинида ҳам ҳамкорликни давом эттиришни режаламоқда.
XS
SM
MD
LG