Линклар

Афғонистон президенти Покистон раҳбарлари билан учрашди


Покистон Бош вазири Ю.Р.Ғилоний (ч) ва Афғонистон Президенти Ҳ.Карзай.

Покистон Бош вазири Ю.Р.Ғилоний (ч) ва Афғонистон Президенти Ҳ.Карзай.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай Покистонга давлат ташрифининг иккинчи кунида Бош вазир Юсуф Риза Ғилоний билан учрашди.

Икки раҳбар Ярашиш ва тинчлик бўйича тузилган қўшма комиссиянинг биринчи йиғилишида иштирок этдилар.

Мазкур комиссиянинг иккинчи учрашуви октябр ойида бўлиши, кичик қўмиталар вакиллари эса 20 кун ичида мулоқот ўтказишига келишиб олинди.

Жума куни Карзай Покистон Президенти Осиф Али Зардорий билан музокара ўтказган эди.
XS
SM
MD
LG