Линклар

logo-print
АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Ал Қоида етакчиларидан бири Фаъзул Абдулла Муҳаммаднинг ўлдирилиши Африка ҳудудидаги террор тармоғига берилган муҳим зарба бўлганини таъкидлади.

1998 йилги Кения ва Танзаниядаги 200 дан ортиқ одам ўлимига сабаб бўлган АҚШ элчихоналарига уюштирилган террор ҳужумлари ортида тургани айтиб келинадиган Фаъзул Абдулла ўтган ҳафта Сомалида мамлакат хавфсизлик кучлари тарафидан ўлдирилгани тасдиқланди.

Сомали расмийлари ўтказилган ДНК текширувлари натижасида ўлдирилган шахс Фаъзул Абдулла бўлгани тасдиқланганини билдиришди.

У ўтган ҳафта Сомали пойтахтидаги назорат пункти ёнида рўй берган отишмада ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG