Линклар

logo-print
Покистон шимолий-ғарбидаги Пешавор шаҳрида кетма-кет рўй берган икки портлаш оқибатида 34 одам нобуд бўлди, 100 дан ортиқ одам яраланди.

Худкуш тарафидан содир этилгани айтилаётган ушбу портлашлар Пешаворнинг ҳарбий ва сиёсий идоралар жойлашган қисмида куппа-кундуз куни рўй берди.

Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ портлаш учун жавобгарликни зиммасига олмади.

Покистондаги Толибон ҳаракати аввалроқ Усама бин Ладиннинг АҚШ кучлари тарафидан ўлдирилганига жавобан қасос олишини билдирганди.
XS
SM
MD
LG