Линклар

Ливия режими: Завияда қаршилик ҳаракати йўқ қилинди


Ливия ҳукумати кучлари пойтахт Триполидан ғарбда жойлашган Завиядаги “қаршилик оролчалари” йўқ қилинганини билдирди.

Ҳукумат матбуот котиби Мусса Иброҳим мухбирларга Ливия кучлари мамлакат шарқидаги Аждабия шаҳридан ғарбдаги Тунис чегарасигача бўлган ҳудудларни “тўлиқ назорат қилаётгани”ни айтди.

Айни пайтда НАТО Триполидан ғарбда жойлашган ҳудудлар аҳолисини ҳужум таҳдидидан ҳимоя қилиш учун “зарурий чоралар кўрилаётгани”ни маълум қилди.

Бирлашган Араб Амирлиги Ливия партизанлар кенгашини Ливия халқининг ягона қонуний вакили сифатида тан олганини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG