Линклар

logo-print

Қобул Бердиев Озарбайжонга сафар қилади


Ўзбекистон мудофаа вазири Қобул Бердиев 13-16 июн кунлари Озарбайжонга сафар қилади.

Ўзбекистондаги расмий манбага асосланиб Тренд.аз нашрининг хабар қилишича, Ўзбекистон мудофаа вазири Озарбайжон ҳукуматининг қатор расмийлари билан учрашади.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, Қобул Бердиев Озарбайжон мудофаа вазири Сафар Абиев билан сўзлашув чоғида икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликнинг ҳозирги аҳволи ва истиқболлари масаласини муҳокама қилади.

Ўзбекистон мудофаа вазири Озарбайжоннинг ҳарбий қисмларни бориб кўриши, шунингдек, мамлакатнинг ҳарбий саноат комплекси билан яқиндан танишиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG