Линклар

Медведев Ўзбекистонга икки кунлик ташрифини бошлайди


РФ президенти Д.Медведев (ч) ва ЎР президенти И.Каримов.

РФ президенти Д.Медведев (ч) ва ЎР президенти И.Каримов.

Россия Федерацияси президенти Дмитрий Медведев 13 июн куни Ўзбекистонга икки кунлик ишчи сафарини бошлайди.

Бу ташриф Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримовнинг таклифига кўра амалга ошмоқда.

Россия президенти Ўзбекистонга ташриф давомида икки давлат ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилиши кутилмоқда.

Россия Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади.

UzDaily.uz нашри маълумотига кўра, 2010 йилда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги маҳсулот айирбошлаш 55,9 фоизга кўпайиб, йилнинг биринчи чорагида 823,3 миллион АҚШ долларини ташкил қилган.

2011 йилнинг биринчи чорагида бу кўрсаткич 1 миллиард 284 миллион долларга етиб, Ўзбекистон ташқи савдосидаги Россиянинг улуши 22,4 фоизни ташкил қилган.
XS
SM
MD
LG