Линклар

Хитой ва Қозоғистон раҳбарлари Остонада учрашади


Қозоғистон президенти Н.Назарбоев (ч) ва Хитой раҳбари Ху Цзинтао, Пекин, 22 феврал 2011 йил.

Қозоғистон президенти Н.Назарбоев (ч) ва Хитой раҳбари Ху Цзинтао, Пекин, 22 феврал 2011 йил.

Қозоғистонга уч кунлик сафарини бошлаган Хитой раҳбари Ху Цзинтао 13 июн куни пойтахт Остонада президент Нурсултон Назарбоев билан учрашади.

Сўнгги йилларда Қозоғистон-Хитой ҳамкорлиги, айниқса, энергетика соҳасидаги ҳамкорлиги ривожланиб бормоқда. Хитой шиддат билан ривожланаётган иқтисодиёти талабини қондириш учун хориждан кўпроқ ресурслар изламоқда.

Ҳозир Қозоғистоннинг энергетика, ишлаб чиқариш ва транспорт соҳаларида Хитойнинг мингдан зиёд ширкати фаолият юритмоқда.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг жорий йил феврал ойида Хитойга сафари чоғида икки давлат ўртасида қатор шартномалар имзоланган эди.
XS
SM
MD
LG