Линклар

logo-print

Теҳронда мухолифат тарафдорлари ва полиция тўқнашди


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод мунозарали сайловда президент этиб қайта сайланганининг икки йиллиги муносабати билан Теҳронда уюштирилган намойишда мухолифат тарафдорлари ва полиция ўртасида тўқнашув рўй бергани хабар қилинди.

Намойишчилар Озодлик радиоси мухбирига мухолифат тарафдорларининг аксари хавфсизлик кучлари назоратида юриш ўтказганини айтди.

- Биз юришни Вали Аср майдонидан бошладик. Кутилганидек, кўчанинг икки томонига хавфсизлик кучлари худди девордек жойлаштирилди. Бироқ намойишчилар уларга писанд қилмай, қичқирмасдан йўлакларда жимгина юришни давом эттирдилар, - деди намойишни кузатган гувоҳлардан бири.

Мухолифатга тегишли интернет нашрлари намойиш қатнашчиларидан бир неча киши ҳибсга олинганини хабар қилди.
XS
SM
MD
LG