Линклар

Ўзбекистонда Давлат маслаҳатчиси ишдан олинди


Uzmetronom мустақил интернет нашрининг ишончли манбага асосланиб хабар қилишича, 10 июн куни Ўзбекистон президентининг хуқуқ-тартибот, куч ишлатар ва фискал тузилмалар фаолиятини мувофиклаштириш буйича Давлат маслаҳатчиси Муиджон Тоҳирий эгаллаб турган лавозимидан бўшатилган.

Генерал-майор Тоҳирий бу лавозимга 2010 йилнинг 21 сентябрида тайинланган эди.

Тоҳирий Давлат маслаҳатчиси лавозимига тайинлангунича Миллий хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари, ундан аввал Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раис ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритганидан бери куч ишлатар ва фискал тузилмалар ишини мувофиқлаштириш билан шуғулланадиган Давлат маслаҳатчиси лавозимида тўрт генерал - Бахтиёр Ғуломов, Турсунхон Худойбергенов, Равшанбек Шамшиев ва Муиджон Тоҳирий ишлади.
XS
SM
MD
LG