Линклар

logo-print

Қобул Бердиев Озарбайжонга боради


Ўзбекистон мудофаа вазири Қобул Бердиев (ч) германиялик ҳамкасби Карл Т. цу Гуттенбергни қарши олган пайт, Тошкент, 14 апрел 2010 йил

Ўзбекистон мудофаа вазири Қобул Бердиев (ч) германиялик ҳамкасби Карл Т. цу Гуттенбергни қарши олган пайт, Тошкент, 14 апрел 2010 йил

Ўзбекистон мудофаа вазири Қобул Бердиев 13-16 июн кунлари Озарбайжонга сафар қилади.

Ўзбекистондаги расмий манбага асосланиб Тренд.аз нашрининг хабар қилишича, Ўзбекистон мудофаа вазири Озарбайжон ҳукуматининг қатор расмийлари билан учрашиши кутилмоқда.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, Қобул Бердиев Озарбайжон мудофаа вазири Сафар Абиев билан сўзлашув чоғида икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликнинг ҳозирги аҳволи ва истиқболлари масаласини муҳокама қилади.

Ўзбекистон мудофаа вазири Озарбайжондаги ҳарбий қисмларни бориб кўриши, шунингдек, мамлакат ҳарбий саноат комплекси билан яқиндан танишишни режаланган.

Қобул Бердиев Озарбайжонга биринчи марта 2009 йилнинг март ойида сафар қилган.

Ташриф давомида Ўзбекистон-Озарбайжон ўртасида ҳарбий-техникавий ҳамкорлик бўйича шартнома имзоланган.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 2009 йил ноябрида мазкур келишувни тасдиқлаган.

Озарбайжон мудофаа вазирининг 2010 йил ноябр ойи охирида Тошкентга сафари чоғида Ўзбекистон-Озарбайжон ўртасида 2011 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланган.

Ҳозирга қадар Ўзбекистон ва Озарбайжон Республикалари ўртасида юздан ортиқ икки томонлама шартномалар имзоланган.

Қобул Бердиев Ўзбекистон президентининг 2008 йил 17 сентябр кунги фармонига мувофиқ Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланганди.

Унгача Бердиев мудофаа вазири ўринбосари, айни пайтда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўмондони лавозимида ишлаган.
XS
SM
MD
LG