Линклар

Ўзбекистон Эксперт ишчи гуруҳи Олий суднинг Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Тошкентдаги идорасини ёпиш тўғрисидаги қарорини қоралади.

“Суднинг бу қарори Ўзбекистонни дунёдаги саноқли ёпиқ давлатлар сафига қўшиши шубҳасиз”, дейилади ташкилот баёнотида.

Ташкилот етакчиси Суҳроб Исмоилов Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистон ҳукуматини халқаро ташкилотларни мамлакатга киритишда ўз манфаатларидан келиб чиқиб, “адолатсиз танлов сиёсати”ни юритаётганликда танқид қилди.

- Мана бир ой муқаддам “Регионал диалог” ташкилоти мамлакатга киритилди. Аввал Ўзбекистонда “Очиқ диалог” деган ташкилот бўларди ва у ҳақда кўп шов-шувлар бўлган. Мюша Север раҳбарлик қиларди ва Ўзбекистон ҳукумати билан мулоқот тарафдори эди. Шу ташкилот янги ном билан янги ташкилот сифатида яна келди. Шунинг учун биз Ўзбекистон ҳукуматини халқаро ташкилотлар билан ишлашда ноқонуний, адолатсиз танлов асосида, фақат ўз сиëсий манфаатларидан келиб чиқиб қарорлар қабул қилаëтганини қоралаймиз,- деди Суҳроб Исмоилов.

Ўзбекистон Олий суди НRW ташкилотининг Тошкентдаги идорасини тугатиш ҳақида шу йил 9 июн куни қарор қабул қилди. Даъво аризаси эса Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан 2010 йилнинг декабр ойида киритилган эди.
XS
SM
MD
LG