Линклар

logo-print

Ўзбекистондаги болалар меҳнати бўйича халқаро текширув сўралмоқда


Европа Парламентининг бир гуруҳ аъзоси Европа Иттифоқининг Ўзбекистонда болалар меҳнатидан фойдаланиш билан боғлиқ дастурларни молиялаштираётганига оид айбловлар юзасидан тергов ўтказилишини сўраб, Европа Комиссиясига мурожаат қилди.

Яқинда Қулликка қарши Халқаро ташкилот Ўзбекистон Европа Иттифоқи берган савдога оид махсус имтиёзлар шартини бузаётгани ва мамлакатда пахтанинг ярмидан кўпи болаларнинг мажбурий меҳнати билан териб олинаётгани ҳақидаги ҳисоботни эълон қилган эди.

Эндиликда Европарламентнинг 16 аъзоси ташкилотнинг мана шу иддаолари Еврокомиссия томонидан текширилишини талаб қилмоқда.

“Болаларни мактабдан олиб чиқиб, пахта далаларида мажбурий ишлатиш мутлақо уларнинг ҳуқуқларини бузишдир. Бу инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон ва барча Европа Иттифоқи давлатлари имзолаган халқаро келишувларга зиддир. Европанинг халқаро савдо бўйича имтиёзлари инсон ҳуқуқларини бузаётган эмас, унга риоя қилаётганларга берилиши керак”, деб ҳисоблайди мурожаатга имзо чеккан Европарламент аъзоларидан бири Катэрина Бирдер.

Парламент аъзолари Ўзбекистонда болалар меҳнатидан мажбурий фойдаланиш амалиётини “замонавий қулликнинг бир кўриниши”, деб таърифлаган.
XS
SM
MD
LG