Линклар

Тожикистон чегарачиси Ўзбекистонга куч билан олиб кетилгани айтилмоқда


Тожикистон Чегара қўшинлари Бош бошқармаси тожик чегарачиси қурол билан Ўзбекистон чегарасини бузиб кирганига оид айбловларни инкор қилди.

Бундан аввал Ўзбекистон Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси 7 июн куни Тожикистон чегарачиси қурол билан Ўзбекистон чегарасини бузиб киргани ва ўзбек чегарачилари қуролини тортиб олишга урингани ҳақида баёнот берган эди.

“Чегара қўшинларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи Жаҳонгир Бахтиёр қўшни давлат чегарачилари ҳужумига учраган, қуролсизлантирилган ва куч билан Ўзбекистонга олиб кетилган”, дейилади CA-News нашри Тожикистон Чегара қўшинлари бош бошқармасининг Ўзбекистон айбловига жавобан берган баёнотидан келтирган иқтибосда.

Тожикистон томонига кўра, 7 июн куни тожик ҳарбий хизматчиси чегара чизиғидан белгиланган тартибга мувофиқ 450 метр нарида хизмат бурчини бажараётган кезда қонунга зид равишда куч билан Ўзбекистонга олиб кетилган ва кейинчалик музокаралар натижасида ўз хизмат жойига қайтарилган.
XS
SM
MD
LG