Линклар

Ўзбекистонда давлат гранти асосидаги талабалик ўрни қисқартирилади


2015-2016 йилга қадар Ўзбекистон Олий ўқув юртларидаги давлат гранти асосида бериладиган талабалик ўрни 2 фоизга қисқартирилади.

Бу борада эълон қилинган ҳукумат қарорида бундан мақсад барча йўналишлар бўйича олий тоифали кадрларни тайёрлаш сифатини ошириш ва мавжуд мутахассисликларни оптималлаштириш экани айтилган.

Шу мақсадда 2011-2016 йилга қадар республика Олий ўқув юртларига барча йўналишлар бўйича давлат гранти ажратилган ҳозирги 35 фоиз талабалик ўрни 33 фоизга камайтирилади.

Бироқ, бу билан республика Олий ўқув юртларидаги жами талабалик ўрни сони қисқартирилмаслиги айтилмоқда.

Шунингдек, бу давр оралиғида Иқтисод ва бизнес, Ҳуқуқ йўналишлари бўйича ажратилган давлат грантини 31,5 фоизга қадар қисқартириш ҳисобига Саноат ва Қурилиш мухандислиги соҳалари учун давлат гранти асосидаги ўринлар сонини кўпайтириш кўзланмоқда.
XS
SM
MD
LG