Линклар

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўз партиясининг якшанба кунги ғалабасидан сўнг рақиблари билан ҳамкорлик қилишни ваъда қилди.

Иқтидорда бўлган Адолат ва Тараққиёт партияси якшанба куни ўтган сайловда, дастлабки натижаларга кўра, 50 фоиз овоз қозонди. Бироқ, партия парламентдаги жами ўринларнинг учдан бирини қозона олмади ва 1982 йилда қабул қилинган Туркия конституциясини ўзи ўзгартириш киритиш ҳаққига эришмади.

Эндиликда партия кўзлаган ўзгартишлар референдум йўли билангина конституцияга киритилиши мумкин.

Ражаб Тоййиб Эрдуғон сайловчиларига қилган мурожаатида буни улкан имконият, деб баҳолади.

- Халқимиз бизга мамлакатни бошқариш имконини берибгина қолмай, мамлакат тарихида янги саҳифа очиш шансини ҳам берди. Халқ мулоқот ва музокара йўли билан конституцияга ўзгартиш киритишни исташини билдирди, - деди Туркия Бош вазири.

Якшанба кунги сайловда Жумҳурият Халқ партияси 25,9 фоиз, Миллий Ҳаракат партияси 13 фоиз ва мустақил депутатлар жами 5,9 фоиз овоз олгани маълум қилинди.
XS
SM
MD
LG