Линклар

Хитойнинг Синтан шаҳрида якшанба куни юзага чиққан намойишлар чоғида йиғилганларни тарқатиш учун полиция ёш оқизувчи газ қўллади.

Хитой расмий телевидениеси берган хабарга кўра, Гуандон вилоятида полиция ходимларининг дўконлардан бирида савдо қилаётган ҳомиладор аёлга қўпол муносабати ортидан оммавий норозилик бошланган ва норозилар ҳукумат бинолари, автомобилларга ўт қўйган.

Ҳонг Конг телевидениеси полиция ҳарбий техника ёрдамида норозиларни тарқатишга урингани ва айрим намойишчиларни ҳибс қилганини хабар қилмоқда.
XS
SM
MD
LG